Қатар Ўзбекистондан ишчи кучи жалб этишни бошлайди
Қатар меҳнат вазирининг таъкидлашича, мамлакатда айни вақтда тиббиёт, таълим, IT, маҳсулотларни саноат усулида қайта ишлаш, меҳмонхона хизмати ва ОАВ соҳаларида хорижлик ишчи кучига талаб юқори.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Қатар давлат меҳнат вазири Али бин Самиҳ ал-Марри бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда асосий эътибор Ўзбекистондан Қатарга ишчи кучини жалб этиш, уларни тайёрлаш ва уюшган тарзда юбориш масалаларига қаратилди.
2023 йилнинг 6 июн куни Самарқанд шаҳрида икки давлат ҳукуматлари ўртасида «Қатар давлати ҳудудида ишчи кучи бандлигини тартибга солиш тўғрисида»ги битим имзоланган. Учрашувда ушбу битимни ҳаётга татбиқ этиш механизмларига тўхталиб ўтилди.
Қатар меҳнат вазирининг таъкидлашича, ушбу мамлакатда айни вақтда тиббиёт, таълим, IT, маҳсулотларни саноат усулида қайта ишлаш, меҳмонхона хизмати ва ОАВ соҳаларида хорижлик ишчи кучига талаб юқори.
Ушбу давлатда ишлаш истагида бўлганларни қийнаётган энг катта масала бу - тил тўсиғи эканлиги айтиб ўтилди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ушбу муаммони ечиш бўйича шу ердаги мавжуд тажрибадан келиб чиқиб ишчи кучини мақсадли тайёрлаш бўйича ўз таклифларини берди.
Али бин Самиҳ ал-Марри хориждан бориб ишловчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан мустаҳкам ҳимоя қилиниши, айни мақсад ва кўрсаткичлар 2008 йилда тасдиқланган Qatar Vision – 2030 дастурида ҳам ўз аксини топганини маълум қилган. Шунингдек, хорижлик ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси, тиббий суғуртаси, ойлик, транспорт ва яшаш жойлари харажатларини иш берувчи томонидан тўлиқ қоплаш йўлга қўйилганини ҳамда четдан бориб ишловчи аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўмита ташкил этилганини айтиб ўтган.
Учрашувда қайд этилганидек, икки давлат вазирликлари ўртасида қўшма комиссия тузилиб, унинг навбатдаги йиғилиши Қатарда ўтказилади ва унда ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид битим имзоланиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
18:02 / 19.12.2024
Қатарда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузган ҳайдовчининг автомобили йўқ қилинди
16:14 / 17.12.2024
Мирзиёев Қатар амири билан стратегик шерикликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди
19:01 / 19.11.2024