Стрелков номзодини Россия президентлигига кўрсатиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
«ДХР» собиқ мудофаа вазири Игор Стрелковни Россия Федерацияси президентлигига номзод қилиб кўрсатиш бўйича ташаббус гуруҳи йиғилиш иштирокчиларидан 566 нафар имзо тўплади. Нотариуслар буни тасдиқлаш учун келмади.
Москвада экстремизмга даъват қилганликда айбланиб, ҳозирда Лефортово тергов изоляторида ҳибсда сақланаётган, ўзини «ДХР» деб эълон қилган ҳудуд собиқ мудофаа вазири Игор Гиркин (Стрелков) номзодини Россия президентлигига кўрсатиш бўйича ташаббус гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда 24 декабр, якшанба куни Sota ва «Осторожно новости» Telegram-каналлари хабар берди.
Sota ёзишича, «ташаббус гуруҳи йиғилиши натижасида Стрелков номзодини қўллаб-қувватловчи 556 имзо тўпланди», бу минимал талаб қилинган 500 имзодан ошиб кетди. Бироқ, протоколлар имзоларни тасдиқлаши керак бўлган нотариуссиз тасдиқланган.
«Нотариус келмади - ташаббускор гуруҳ унинг иштирокини талаб қиладиган ҳаракатларни эртага амалга оширишга ваъда берди. Гуруҳ шунингдек, етишмаётган ҳужжатларни (масалан, паспорт фотосуратлари) Telegram орқали юборишни таклиф қилди», - дея аниқлик киритди «Осторожно, новости» канали.
Гиркин тарафдорлари «жанг қилмоқчи»
Sota томонидан эълон қилинган видеода Стрелков штабининг вакили Евгений Скрипник («Прапор» чақирув белгиси) «иложи борича кўпроқ украиналик ҳарбийларни ўлдиришни, Украинада «рус масаласини» кўтаришни таклиф қилди. Нашрга кўра, Стрелковнинг президентликка номзодини қўллаб-қувватлашга «Москва патриархияси Енисей епархиясининг Николай черкови вакили» келган. «МСК вакиллари мажлисда кўринмади, улар бундай ҳужжатларни қабул қилиши даргумон», деб таъкидлади «Осторожно, новости».
Ноябр ойида Стрелков президентлик сайловларида иштирок этиш ниятини эълон қилди. Ўзини «ДХР» деб эълон қилган ҳудуд собиқ мудофаа вазири экстремизмда айбланиб, июл ойидан бери қамоқда. Унга нисбатан ўзининг Telegram-каналида Қрим ва «ДХР» ҳарбий хизматчиларига тўловлар ҳақидаги бир нечта постлар эълон қилингани муносабати билан жиноий иш очилган.
Мавзуга оид
23:08 / 31.10.2024
«Бошқа давлатлар ҳам Пхенян каби ўз қўшинларини Россияга юбориши мумкин» — эксперт
11:10 / 31.10.2024
АҚШ Россия мудофаа вазирининг беш ўринбосарига қарши санкциялар киритди
10:30 / 31.10.2024
Боррел: ЕИ РФдаги сиёсий қатағон қурбонларини унутмайди
22:23 / 30.10.2024