Россиянинг Украинани ўққа тутиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда
Россиянинг 29 декабрга ўтар кечаси Украина шаҳарларига берган зарбалари натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди, 160 дан ортиқ киши жароҳатланди, деди президент девони раҳбари ўринбосари Олексий Кулеба.
29 декабрга ўтар кечаси Россиянинг Украинага берган энг йирик авиазарбаси натижасида 30 киши ҳалок бўлди, яна 160 киши яраланди, деб хабар берди Украина ички ишлар вазири Игор Клименко Telegram’да.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Киевда 9 киши ҳалок бўлган, 30 киши яраланган; Запорижжяда - 7 киши ҳалок бўлди ва 13 киши яраланди; Лвивда бир киши ҳалок бўлди ва 30 киши яраланди, Одессада - икки киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди. Днипропетровск вилоятида 6 киши ҳалок бўлди, 28 киши жароҳатланди. Харкив вилоятида фуқаролик корхоналаридан бирининг уч ходими ҳалок бўлди, яна 11 киши яраланди.
Россия армияси Украина ҳудудига 158 та ракета ва учувчисиз учоқларни учирди
Россия Киев, Харкив, Днипро, Одесса, Лвив, Запорижжя ва Украинанинг бир қатор бошқа шаҳарларини Shahed дронлари ва ҳар хил турдаги ракеталардан ўққа тутди. Ҳаммаси бўлиб Украина бўйлаб 158 та ракета ва учувчисиз учоқлар, шу жумладан 36 та УУА ва 122 та ракета учирилди. Украина қуролли кучлари 114 та нишонни уриб туширишга муваффақ бўлди.
Россиянинг Украина шаҳарларига зарбалари натижасида кўп қаватли турар жой бинолари, Днипродаги савдо маркази, муҳим инфратузилма, фуқаролик корхоналари ва омборхоналар зарар кўрди, дея хабар беради Украина расмийлари.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
20:43 / 13.11.2024