15:17 / 22.01.2024
1488

Ўзбекистон ва ЕИ 2024 йилга мўлжалланган қўшма кун тартибини муҳокама қилди

Тошкентда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи 2024 йилга мўлжалланган турли шакллардаги қўшма кун тартибини муҳокама қилди.

Фото: «Дунё» АА

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатга ташриф билан келган Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

«Ташқи ишлар вазирлигида Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз», – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш, барқарор тараққиёт бўйича ҳамкорлик қилиш, халқ дипломатиясини ривожлантиришга кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, 2024 йилга мўлжалланган Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё – Европа Иттифоқи шаклларида қўшма кун тартиби муҳокама қилинди.

Top