«Марказий Осиё — Хитой» газ қувурининг тўртинчи линияси қурилиши тўхтаб қолди
Лойиҳанинг иштирокчи давлатлари ўртасида келишмовчиликлар юзага келгани таъкидланмоқда.
«Марказий Осиё – Хитой» газ қувурининг D (тўртинчи) линияси қурилиши лойиҳада иштирок этувчи давлатлар ўртасидаги нархлардаги келишмовчиликлар туфайли кечиктирилмоқда. Бу ҳақда Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума хабар берди.
У Тожикистон газ қувури билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилганини, лойиҳанинг бошқа давлатлари ўртасида келишмовчиликлар юзага келганини таъкидлади. Бироқ вазир қайси давлатлар ўртасида келишмовчилик юзага келганига ойдинлик киритмади.
Тожикистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, газ қувури Туркманистон ва Ўзбекистон (205 км), Тожикистон (391 км), Қирғизистон (215 км) ва Хитой (155 км) ҳудуди орқали ўтади. D линиянинг умумий узунлиги 966 километрни ташкил қилади.
Лойиҳа Тожикистон ҳудудида умумий узунлиги 63,3 км бўлган 42 та тоғ туннелини ва бошқа инфратузилмаларни қуришни назарда тутади.
Ушбу газ қувури орқали Туркманистондан Хитойга йилига 25-30 миллиард куб метр табиий газ етказиб берилиши кутилмоқда. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Тожикистон иқтисодиётига 3 миллиард доллардан ортиқ Хитой сармоясини жалб қилади.
Мавзуга оид
19:09 / 22.01.2025
Хитойда учишга ва сув остида сузишга қодир дрон яратилди
13:10 / 22.01.2025
Жанубий Кореяда 9 йилдан сўнг биринчи марта туғилиш даражаси ўсди
11:15 / 22.01.2025
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
20:24 / 21.01.2025