Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Оқ уй раҳбари Европа Иттифоқининг Америка автомобиллари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишни, шунингдек, АҚШдан кўпроқ нефт ва газ импорт қилишни истамаслигидан ғазабда. Трамп Хитойга қарши тарифларни фентанил контрабандасига жавоб сифатида тушунтирди.

Фото: Chip Somodevilla / Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп яна Европа Иттифоқига савдо божлари жорий этиш билан таҳдид қилди. «Улар бизга жуда ва жуда ёмон муносабатда бўлишди. Шунинг учун улар божларга тайёр бўлишлари керак. Бу адолатга эришишнинг ягона йўли», — деди Трамп 21 январ, сешанба куни Оқ уйдаги матбуот анжуманида.
Республикачи савдо тақчиллигидан норозилигини билдирди ва Европа Иттифоқи Америка автомобиллари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишдан бош тортаётганини қайд этди. Аввалроқ Трамп Европа Иттифоқи давлатларини АҚШдан нефт ва газ импортини оширишга чақирган эди.
Доналд Трамп президент сифатидаги биринчи муддатида пўлат ва алюминий импортига қўшимча божлар жорий қилди, бу эса Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи ўртасида кескин савдо можаросига олиб келди. Бунга жавобан Европа Иттифоқи бир қатор Америка товарлари, жумладан, Harley-Davidson мотоцикллари ва Levi Strauss кийим-кечакларига ўзининг махсус божларини ўрнатди.
АҚШ Хитойдан импортга 10 фоизлик божлар жорий этишга тайёр
Доналд Трамп, шунингдек, унинг маъмурияти 1 февралдан бошлаб Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 10 фоизлик божлар жорий этиш масаласини муҳокама қилаётганини айтди. У бунга Хитойдан Мексика ва Канада орқали АҚШга ҳар йили минглаб америкалик фуқароларнинг ҳаётига зомин бўладиган синтетик фентанил гиёҳвандлик моддасининг контрабанда йўли билан олиб ўтилишини сабаб қилиб кўрсатди.
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Фан-техника | 02:08
-
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти
Жаҳон | 01:36
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27 / 18.05.2025
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13 / 18.05.2025
Мавзуга оид

02:08
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди

12:15 / 15.05.2025
Евроиттифоқ Украина товарларига божларни қайтариш ниятида

09:39 / 14.05.2025
АҚШ Хитой товарларига божларни 120 фоиздан 54 фоизга пасайтиради

23:29 / 13.05.2025