19:44 / 02.02.2024
3463

Тошкентда белгиланмаган жойда қурилиш чиқиндиларини тўплаган фуқаро жаримага тортилди

Фото: Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Лабзак маҳалласи 57А-уй олдида белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндилари тўплангани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар берди

Қайд этилишича, ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Шайхонтоҳур тумани бўлими инспекторлари томонидан ўрганилган. Қурилиш чиқиндилари фуқаро Х.А. томонидан тўплангани аниқланган.

Фуқаро Х.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 680 минг сўм жарима белгиланган.

Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.

Top