Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бош режаси доирасида “Янги Тошкент” концепциясини амалга ошириш кўзда тутилган. 2023 йил март ойида давлат раҳбари лойиҳа қурилишига тамал тошини ҳам қўйиб берганди. Шундан сўнг янги шаҳар Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо қилиниши, у 20 минг гектарлик ҳудудни эгаллаши маълум қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги янги Тошкент дирекциясининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Саидазим Шарипов Gazeta.uzʼга берган интервюсида янги Тошкент лойиҳасига оид батафсил маълумотлар билан бўлишган.

Фото: Янги Тошкент дирекцияси

Янги Тошкент ҳудуди қаерда жойлашади?

Шариповнинг таъкидлашича, янги Тошкент пойтахтнинг шарқий қисмига туташган бўлади. Тошкентнинг шарқий чегараси эса 4P12 автомагистрали билан белгиланади.

Шимолий чегара Янгибозор шаҳрининг қуйи чегараларида тугайди. Шарқий чегараси Қорасув дарёси бўйлаб ўтади. Жанубда шаҳар тахминан Тошкент тугайдиган жойда тугайди”, – дейди у.

Расмий вакил ҳозирги кунга қадар 20 минг гектарнинг қанчаси учун қурилиш режаси ишлаб чиқилгани ва сотувга қўйилган лотларни ҳам очиқлаган.

Президентга 20 минг гектарнинг Тошкент томонига туташ ҳудуди билан яна 5 минг гектарнинг умумий концепциясини кўрсатдик. Ҳозир 6 минг гектар майдоннинг биринчи босқич бош режасини ишлаб чиқдик. Ушбу 6000 гектар майдон ичида биз 1000 гектарни батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқдик. Яъни бу йил сотиладиган участкалар 1000 гектар ичида бўлади”, –