12:02 / 10.02.2024
5480

Давлат боғчаларида педагогларнинг ҳафталик иш юкламаси қанчалиги маълум қилинди

Давлат боғчаларида педагогларнинг ҳафталик иш юкламаси қанчалиги очиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълумот бермоқда.

Қонунчиликка кўра, давлат мактабгача таълим ташкилотида педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламаси қуйидаги миқдорларда бўлиши белгилаб қўйилган:

  • Тил бўйича ўқитувчи – 18 соат;
  • Ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог – 24 соат;
  • Мусиқа ходими, хореограф – 24 соат;
  • Жисмоний тарбия йўриқчиси – 30 соат;
  • Тарбиячи, тарбиячи-методист – 36 соат;
  • Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячиси, тарбиячи-методисти – 25 соат;
  • Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ёрдамчи тарбиячиси – 36 соат.
Top