Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боғчаларни қуриш ва таъмирлашга ажратилган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет”га ўтказилади
2025 йилги инвестиция дастури доирасида боғчаларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳаларга йўналтирилади.
Бу – 29 апрел куни имзоланган президент қарорида белгиланган.
Жараённи ташкил этишда:
- аҳолининг демографик ҳолати ва эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда, ҳудудлар кесимида лойиҳалар рўйхати манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан шакллантирилади ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштирилади;
- жамоатчилик томонидан энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилади ҳамда ҳар бир ҳудуд учун тақсимланган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасига киритилади.
Эслатиб ўтамиз, “Очиқ бюджет” порталида 2021 йилдан буён маҳаллий бюджетларнинг бир қисмини фуқаролар ташаббуслари асосида тақсимлашга қаратилган “Ташаббусли бюджет”, 2022 йилдан буён эса “Менинг йўлим” лойиҳалари амалга ошириб келинмоқда.
Мавзуга оид
11:10 / 21.03.2026
58 овоздан 13 минг 386 овозгача. «Ташаббусли бюджет» ғолиблари эълон қилинди
18:28 / 15.03.2026
“Мукофотлар учун эмас, ўзгаришлар учун овоз беринг” - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
11:03 / 11.03.2026
Турли “ўйинлар” сабаб 10 та туман ва шаҳар “Ташаббусли бюджет”да санкцияга учради
12:58 / 03.03.2026