09:29 / 13.02.2024
11176

Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон олий таълим фан ва инновациялар вазири этиб тайинланди

У бунгача Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали директори эди. 

Фото: Жўқорғи Кенгес

Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.

У тайинловга қадар Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали директори лавозимида фаолият юритган.

Батирбек Каипбергенов 1970 йилда Нукусда туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат техника университетини, 1998 йилда Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Техника фанлари доктори.

Top