Ўзбекистон | 19:41 / 19.02.2024
3158
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров билан учрашди

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. 

Президент Шавкат Мирзиёев 19 феврал куни Россия ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 

Учрашувда Ўзбекистон президентининг 2023 йил 5-7 октябр кунлари Россияга расмий ташрифи якунида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. 

Учрашувда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми ўтган йил якунларига кўра 6,6 фоизга ошгани мамнуният билан қайд этилди. Саноат, энергетика, транспорт, металлургия, кимё, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2023 йилда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, ҳудудлар, таълим ва тиббиёт форумларининг самарали натижалари юксак баҳоланди. 

Ўзаро савдонинг ўсиш суръатларини давом эттириш, кооперация лойиҳаларини, шу жумладан жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида учинчи бор ўтказиладиган «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси негизида янада илгари суриш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид