15:15 / 20.02.2024
8167

Сирдарёда масъуллар экскаваторни ҳақиқий баҳосидан 215 млн сўм қиммат нархда харид қилиб, бюджет пулини ўзлаштирди

Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Прокуратура департаменти

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида “Экскаватор-погрузчик” техникасини қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари “Экскаватор-погрузчик” техникасини ҳақиқий баҳосидан 215,1 млн сўмга қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top