Иқтисодиёт | 07:52 / 04.03.2024
4127
1 дақиқада ўқилади
Қайси ҳудудда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони кўплиги айтилди
Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра хорижий инвестициялар иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 14 минг 199 тани ташкил этган.
Статистика агентлиги хабарига кўра, ҳудудлар кесимида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони пойтахт Тошкентда кўпроқ – 9 240 та. 2-поғонада Тошкент вилояти – 1 597 та. Учинчи ўринда Самарқанд вилояти жойлашган – 565 та хорижий инвестициялар иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар мавжуд.
Шунингдек:
- Фарғона вилоятида – 502 та;
- Сурхондарё вилоятида – 348 та;
- Бухоро вилоятида – 341 та;
- Андижон вилоятида – 309 та;
- Наманган вилоятида – 231 та;
- Навоий вилоятида – 218 та;
- Сирдарё вилоятида – 204 та;
- Жиззах вилоятида – 178 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 171 та;
- Қашқадарё вилоятида – 163 та;
- Хоразм вилоятида – 132 та.
Мавзуга оид
14:20 / 07.09.2024
Ўзбекистон ва Исроил айрим соҳаларда қўшма корхоналар ташкил этишни режалаштиряпти
22:19 / 28.08.2024
Berkshire Hathaway капиталлашуви биринчи марта 1 триллион доллардан ошди
16:00 / 22.08.2024
Way II’нинг илк инвестиция тўплами қарийб 105 миллиард сўмга сотилди
14:04 / 14.07.2024