Жаҳон | 15:42 / 11.03.2024
13708
5 дақиқада ўқилади

Бахмут яқинида ҳимояланаётган украинлар ва Донецкда овоз бериш жараёни. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 746-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украинанинг Донецк областида россияликлар зарбаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
  • Россиянинг Курск областида Украина томонидан йўлланган зарба оқибатида бир аёл ҳалок бўлиб, унинг турмуш ўртоғи жароҳатланган.
  • Уссурийскда Украинадаги уруш қатнашчисининг «иккинчи оёғини узиб олиш» билан таҳдид қилган шахсга жиноий иш қўзғатилди.
  • РФ қўшини Украина бўйлаб С-300 тизимларидан тўртта ракета йўллади. Шундан учтаси — Мирноград шаҳрига. Бу ерда тўққиз киши жароҳатланган, кўп қаватли турар жой биноси шикастланган.
  • Москвада суд Полшадаги Россия элчисига лавлаги шарбати сепган украиналик аёлни сиртдан ҳибсга олди.
  • Рим папаси ўт очишни тўхтатиш ва музокараларга чақирди. Ватикан унинг сўзларига ойдинлик киритишига тўғри келди.
  • Россия Ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони Николай Евменов истеъфога чиққани ҳақида хабар тарқалди.

Украин армиясининг Бахмут атрофидаги позицияси

Бахмут 2023 йил майида Россия қўшини томонидан эгаллаб олинганди, аммо РФ қуролли кучлари шундан кейин фронтнинг бу участкасида илгарилай олмади. 2024 йил март ойи ҳолатига кўра Россия қўшини Бахмут атрофидаги Ивановске ва Богдановка қишлоқлари ҳудудида юриш қилишга уринмоқда, аммо украин ҳарбийлари ҳужумларни қайтармоқда.

Қишки юриш рицарлари номидаги 28-алоҳида механизациялашган бригадаси жангчилари Бахмут яқинидаги окопда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучларининг Бахмут яқинидаги 28-алоҳида механизациялашган бригадаси ҳарбий хизматчилари
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
80-алоҳида десант-штурм бригадаси жангчилари Бахмут яқинида
Wolfgang Schwan / Anadolu / ddp / Vida Press
Бахмут яқинидаги жангларда 56-алоҳида денгиз пиёдалари бригадаси ҳам қатнашмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Wolfgang Schwan / Anadolu / ddp / Vida Press
Wolfgang Schwan / Anadolu / ddp / Vida Press
Wolfgang Schwan / Anadolu / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Украиналик жангчилар 122-миллиметр калибрли Д-30 гаубицасидан ўт очмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press

Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги стабилизация пункти

Стабилизация пункти — жанг майдонида яраланган украин ҳарбийлари олиб келинадиган илк нуқта. Бу ерда тиббиёт ходимлари ярадорларга кечиктириб бўлмайдиган биринчи ёрдамни кўрсатишади, шифохонада даволанишга юборишдан олдин уларнинг ҳолатини барқарорлаштириш чораларини амалга оширишади.

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press

Аннексия қилинган ҳудудларда Россия президентлик сайловларида муддатдан олдин овоз бериш

15-17 март кунлари Россияда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Шу билан бирга, Владимир Путин ғолиб деб эълон қилинишига ҳеч қандай шубҳа йўқ, аммо, «Медуза» хабарига кўра, Кремл ҳаддан ташқари юқори давоматга эришмоқчи — 70–80 фоиз атрофида. Россия марказий сайлов комиссияси Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларида муддатидан илгари овоз бериш учун сайлов участкаларидан ташқари мобил пунктлар ҳам ташкил қилган. Украинага кенг кўламли босқинда иштирок этаётган россиялик ҳарбийлар «тўғридан тўғри жанговар топшириқларни бажариш ҳудудларида овоз беради», деб маълум қилган РФ мудофаа вазирлиги.

«Сайлов комиссия» Донецкдаги кўчада овоз бериш жараёнини кузатмоқда, 10 март
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецкда муддатидан илгари овоз берилиши учун мобил пункт, 10 март
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россия марказий сайлов комиссияси президентлик сайловларидан олдин «янги регионлар»да 4,56 миллион сайловчи борлигини эълон қилганди. Сайловларда ДХРда Россия паспортига эга бўлган 1,97 миллион киши иштирок этиши мумкин.
Таисия Воронцова / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Мавзуга оид