10:34 / 03.04.2024
1905

Қирғизистондаги институтга киритиб қўйишини айтиб, фуқаролардан 46 млн сўм олганлар ушланди 

Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаролар М.Ҳ. ва М.Ж. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида уларни қўшни Қирғизистондаги институтга ўқишга киритиб қўйиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчиртириб бериши эвазига жами 46 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланиб, М.Ж.нинг ушбу пуллар ҳисобидан 17 млн сўмини қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top