16:11 / 07.04.2024
28735

Украина бўйлаб зарбалар оқибатлари ва кўр бўлиб қолган украин аскарлари. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 773-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россиялик ҳарбийлар Запорижжяни ўққа тутди. Тўрт киши ҳалок бўлиб, 20 дан ортиқ киши яраланган.
  • Россия мудофаа вазирлиги бешта регион узра украинларнинг 53 та дрони тўхтатилгани ҳақида ҳисобот берди.
  • Украина нашрлари дронлар РФнинг учта регионидаги аэродромларга ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Уларнинг маълумотига кўра, жами 19 та самолёт йўқ қилинган ёки зарар етказилган.
  • Россия Олимпия қўмитаси раҳбари Париж Олимпиадасида нейтрал мақомда иштирок этишни режалаштирган россиялик теннисчиларни «чет эл агентлари жамоаси» деб атади.
  • Япония Россияга 164 турдаги маҳсулотлар экспортини ҳамда мамлакатга Россия олмосини олиб киришни тақиқлади.
  • Чехия ҳукумати Россия Европа темирйўлларига киберҳужумлар уюштиргани ҳақида маълум қилди.
  • The New York Times хабарига кўра, Украина бу ёздаги саммитда НАТО аъзолиги учун таклиф олмайди. Бунга АҚШ ва Германия қарши бўлган.

Харкив ўққа тутилиши

6 апрелга ўтар кечаси Россия қўшини Харкив бўйлаб зарбалар бериши оқибатида етти киши ҳалок бўлган. Украина қуролли кучлари қўмондонлиги зарба Shahed русумли 32 та дрон билан берилган, шундан 28 таси йўқ қилинган. Шунингдек, ҳужумда Х-101/Х-555 русумли иккита қанотли ракета ҳамда «Калибр» ракетасидан фойдаланилган. Харкив области маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, зарба натижасида фақат фуқаролик объектлари шикастланган, дастлабки маълумотларга кўра, булар тўққизта кўп қаватли уй, учта ётоқхона, бошқа бинолар, автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияси ҳамда ўнта автомобил.

РФ мудофаа вазирлиги Харкив бўйлаб зарбаларни изоҳламаган, аммо шу куни Белгородга ракета зарбаси ҳақида хабар берган. Регион губернатори Вячеслав Гладков «шаҳарга кириш жойида 10 та ҳаво нишони йўқ қилингани» ҳақида хабар берган, амммо ҳужум оқибатида камида 12 та кўп квартирали уйлар, болалар поликлиникаси, спорт комплекси ва тижорат корхоналари шикастлангани айтилган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. 

Харкив областига зарбалар кейинги куни ҳам давом этди: 7 апрелга ўтар кечаси берилган зарба оқибатида уч киши жароҳатланиб, 10 та хусусий уй, болалар боғчаси, учта беш қаватли уй ҳамда учта автомобил шикастланган, дея хабар беради Олег Синегубов. Россия қўшини Харкив областининг Купянск шаҳридаги турар жойга ҳам зарба берган, натижада 85 ёшли аёл ҳалок бўлган.

Украиналик сапёрлар Харкивга 6 апрелга ўтар кечаси йўлланган авиазарба жойида ишламоқда.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Коммунал хизмат ходими Харкивда Россия қўшини зарбаси оқибатида шикастланган юқори кучланишли линияни тузатмоқда.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Харкив бўйлаб 6 апрелга ўтар кечаси амалга оширилган ҳужум жойларидан бирида қон доғлари.
Anton Shtuka / Reuters / Scanpix / LETA

Ивано-Франковск областидаги энергетика инфратузилма объектларига зарба оқибатлари

5 апрел куни Ивано-Франковск областида олинган фотосуратларда Россиянинг Украина энергетика инфратузилма объектлари бўйлаб зарбалари оқибатлари акс этган. 29 мартга ўтар кечаси Россия армияси Украинанинг бир қанча регионларида иссиқлик ва гидроэлектрстанцияларга жами 99 ракета ва дрон учирганди — ўшанда Ивано-Франковск областида ҳам муҳим инфратузилма объектлари шикастланган.

Igor Tkachenko / EPA / Scanpix / LETA
Ивано-Франковск областида Россия зарбасидан шикастланган энергетика инфратузилма объектларидан бирида инспекция
Igor Tkachenko / EPA / Scanpix / LETA
Igor Tkachenko / EPA / Scanpix / LETA
Igor Tkachenko / EPA / Scanpix / LETA

Кўр бўлиб қолган аскарлар Лвив областида тикланиш жараёнини ўтамоқда

Украинанинг Лвив области Яворив шаҳридаги Ғарбий реабилитация-спорт марказида Украина қуролли кучларининг ҳарбий ҳаракатлар вақтида кўриш қобилиятини йўқотган ҳарбийлари тикланиш жараёнидан ўтмоқда. Марказ 2015 йилда очилган. Ўшанда Донбассдаги уруш фахрийларига украиналик паралимпиячилар ёрдам кўрсатишган.

Брайл шрифтида терилган матнни ўқиш бўйича дарс
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Кўришда нуқсонлар юзага келган фахрийлар овқат тайёрлашни ўрганмоқда
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Кўр бўлиб қолган уруш фахрийси Влад ўз рафиқаси Валерия билан
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Кўр бўлиб қолган уруш фахрийси реабилитация-спорт маркази йўлагида ҳаракатланмоқда
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Реабилитация-спорт марказида пациентлар учун скандинавча юриш машқи
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Кўр бўлиб қолган уруш фахрийлари нотаниш кўчаларда мўлжал олиб юришни ўрганмоқда
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images

Украиналик артиллериячилар «Град» тизими билан

Украина ҚК 59-алоҳида мотопиёдалар бригадаси ҳарбийси Яков Гандзюк Донецк областидаги Россия қўшинлари устига «Град» баравар ўт очиш тизимидан снаряд ёғдирмоқда. «Град» қурилмаси ёки БM-21 жанговар машинаси совет армиясида 1963 йилдан қўллана бошлаган ва ўтган вақт давомида кенг тарқалган. Биргина СССРнинг ўзида бундай техникалардан олти мингдан ортиғи жамланган, яна ўнлаб мамлакатлар армиясида шундай тизимлар бор.
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг Донбасс шимолидаги тиббиёт пункти

Украина қуролли кучлари аскарлари Донбасс шимолидаги стабилизация пунктида ёрдам олишади. Стабилизация пункти — жанг майдонида яраланган ҳарбийлар олиб келинадиган биринчи манзил. Бу ерда тиббиёт ходимлари ярадорларга кечиктириб бўлмас ёрдамларни кўрсатади, шифохоналарга даволанишга юборишдан олдин уларнинг ҳолатини барқарорлаштиради. Ушбу стабилизация пункти 63-алоҳида механизациялашган бригада томонидан бошқарилади. Бригада расман 2017 йил 23 июлда ташкил этилган, у 2014 йилдан бошлаб Донецк ва Луҳанск областларида аксилтеррор амалиётларда иштирок этган «Запад» оператив қўмондонлиги ҳарбийларидан тузилган.

Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

 

Санкт-Петербургдаги плакат

Дмитрий Ловецкий / AP / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top