15:41 / 14.04.2024
18913

Фермерлар зарбалар вақтида ҳам ишни давом эттирмоқда, шарқий фронтда вазият кескинлашмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 780-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский шарқий фронтдаги вазият анча кескинлашганини маълум қилди.
  • Германия Украинага қўшимча Patriot зенит-ракета комплексларини етказиб беради.
  • Украина қуролли кучлари Луганскдаги машинасозлик заводига ракета зарбаси йўллади. Тўққиз киши яраланган.
  • Россия қўшини эгаллаб олган Запорижжя АЭСда барча 6 та реактор фаолияти тўхтатилган. «Бу борадаги ишлар меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида мунтазам равишда олиб борилади. Хавфсиз фойдаланиш чегаралари ва шартларини бузиш ҳолатлари қайд этилмади», — деб хабар берган Росатом.
  • Оккупация остидаги Токмак шаҳрида Украина қуролли кучлари зарбаси оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, деб хабар берган ҳудуднинг Россия томонидан тайинланган маъмурияти.
  • Украина хавафсизлик хизмати Херсон области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олександр Прокудиннинг ҳаётига суиқасднинг олдини олди.
  • Москвада Украина хавфсизлик хизмати собиқ ходими, бир неча йиллардан бери Москвада яшаб келаётган Василий Прозоровга тегишли бўлган машина портлатилди. Унинг ўзи жароҳат олган.
  • DeepState манбаси хабар беришича, Россия қўшини Бахмут яқинидаги Богдановка қишлоғини эгаллаган. Украина мудофаа вазирлиги буни рад этган.
  • АҚШ Россияга алоқадор алюминий, мис ва никел импортини тақиқлади.

Кун кадри. Бедарак йўқолган аскарларнинг қариндошлари ўтказган акция

Ҳарбий ҳаракатлар чоғида бедарак кетган украин аскарларининг (хусуса, Бахмут йўналишида) яқинлари ва қариндошлари Киевдаги Мустақиллик майдонида қолдирган оёқ кийимлар
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Запорижжяда фермер даласига тушган ракета думи

Запорижжядан жанубда, Украина қуролли кучлари ва Россия қўшини ўртасида 2023 йил ёзида шиддатли жанглар кечган Лобкове қишлоғидан 13 километр масофадаги Новояковлевка қишлоғида 49 ёшли фермер «Смерч» баравар ўт очиш реактив тизимидан отилган ракета қолдиғини топди. Катта эҳтимол билан кассетали ўқ-дорига эга бўлган ракета ҳавода парчаланиб кетган. Унинг думи дала майдонига тушган. Фермернинг айтишича, ҳудуд вақти-вақти билан ўққа тутиб турилганига қарамай, унинг тракторчилари ишни давом эттирмоқда.

Новояковлевка яқинида кассетали ўқ-дорига эга 9Н349 ракетасининг дум қисми
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA

Олдинги чизиққа юборилаётган украин аскарлари

Украинанинг 23-механизациялашган бригадаси пиёдаси Авдийивка йўналишидаги фронт чизиғига кетишдан олдин
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украинанинг 23-механизациялашган бригадаси пиёдалари Донецк областига кетишга тайёрланмоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украинанинг 23-механизациялашган бригадаси жангчилари фронт чизиғига бориш учун MaxxPro русумли зирҳланган машинага чиқмоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Украин аскарларининг Креминна яқинидаги позициялари

Луҳанск области шимолидаги Креминна шаҳридан ғарбдаги қарағайзорлардан иборат Серебрянский ўрмон хўжалигидаги жанглар 2022 йил кузидан буён давом этиб келмоқда. Россия қўшини 2023 йил октябрига қадар улкан ўрмонзорни эгаллаб олишга ҳаракат қилганди, аммо кейин қўшинларни у ердан олиб, Авдийивкани штурм қилишга юборди. Шундан буён ўрмонзор нисбатан тинч ҳудудга айланган. Аммо ҳали ҳам бу ердаги украин мудофаачилари артиллерия зарбалари ва дронлар ҳужумига йўлиқмоқда.

 

Украинанинг Креминна ўрмонидаги базасида китоб ўқиётган ҳарбий хизматчи
Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp / Vida Press
Креминнадан ғарбда Украина ҚК бўлинмаси штаби. 2024 йил 31 март
Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp / Vida Press
Креминна ўрмонларида маскировка қилинган хандақ
Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp / Vida Press
Креминнадан ғарбда артиллерия экипажи блиндажи
Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp / Vida Press
М777 гаубицаси учун 155 миллиметр калибрли снарядларнинг ерости омбори
Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp / Vida Press
Креминна ўрмонлари яқинида М777 гаубицасининг маскировка қилинган позицияси
Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp / Vida Press
Креминна ўрмонлари яқинида ҳарбийлар ясаган «ҳайкал»
Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp / Vida Press

Киев метросидаги бекат номи ўзгартирилиши

Киевда кўчалар, майдонлар ва метро бекатларини қайта номлаш ишлари давом этмоқда. «Лев Толстой майдони» бекати номи «Украин қаҳрамонлари майдони» деб ўзгартирилди.

Oleksii Samsonov / Global Images Ukraine / Getty Images

 

Миколайивкадаги вайронгарчиликлар

Миколайивка қишлоғи аҳолиси вакиллари Россиянинг апрел ойи бошидаги зарбаларидан шикастланган уй олдидан ўтмоқда. Миколайивка Донецк области шимолидаги Словянск шаҳри яқинида жойлашган
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Миколайивкалик киши дераза ўринларини фанер билан ёпмоқда. Бино яқинда йўлланган зарбалар оқибатида жиддий шикастланган
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top