16:36 / 16.04.2024
12021

Украина бўйлаб дронларга қарши кураш тизими ва Днипрога ҳужум оқибатлари. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 782-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • «Бунинг учун бешинчи моддани фаоллаштириш шарт эмас». Зеленский НАТО мамлакатларини Украинани ҳам худди Исроилни Эрондан ҳимоя қилгандек ҳимоя қилишни сўради.
  • Reuters агентлиги ёзишича, Россия дронлар ҳужумидан шикастланган нефтни қайта ишлаш заводларини қисман тиклашга муваффақ бўлган.
  • The Washington Post: АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис Зеленскийдан Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилишни тўхтатишни сўраган, Украина президенти бу тавсияни «эътиборсиз қолдирган».
  • CNN Россия Украина бўйлаб ёпирилма зарба бериш тактикасини ўзгартиргани ҳақида хабар берди.
  • Дэвид Кэмерон: Буюк Британия Украинага дронларни уриб туширишда ёрдам беролмайди, чунки НАТО ва Россия ўртасидаги тўғридан тўғри тўқнашув «хавфли эскалация» бўлади.
  • «Суспiльне»: Украина қуролли кучлари Қримда Россия қўмондонлик пунктига зарба берди.

Запорижжя областида ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаси

Россия қўшини Украина ҳудудига мунтазам равишда ракета ва дронлар билан ҳужум қилиб, авиабомбалар ташламоқда ва фронт чизиғини артиллериядан ўққа тутмоқда. Запорижжя области — Украинанинг РФ қўшини мунтазам равишда ҳаводан ўққа тутаётган регионларидан бири. «60 километргача масофадан ўққа тутишмоқда. „Чиқиш“ ва „келиш“ орасидаги вақт 30-40 сониядан кўп бўлмаяпти», — деган регион раҳбари Иван Федоров Liga.net учун интервюда област маъмурий маркази ўққа тутилиши борасида. Запорижжя областини ҳаво ҳужумларидан 117-алоҳида механизациялашган бригаданинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаси ҳимоя қилмоқда.

Запорижжя областида 117-механизациялашган бригаданинг мобил ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаси жангчилари
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаси вазифаси — ҳаво таҳдидини аниқлаш, кейин эса уни бартараф этиш. Россиянинг парвоз вақтида ўзига хос товуш чиқарадиган зарбдор дронларини аниқлаш учун бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилган акустик датчиклар тизимидан ҳам фойдаланилади. Бу тизим самарадорлиги тўғрисида америкалик генерал Жим Ҳекер 2024 йилги AFA Warfare Symposium ҳарбий симпозиумида ҳам айтиб ўтган, деб ёзган «Фокус» нашри 2024 йил мартида.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Киевда уруш фахрийлари учун ҳоспитал

Киев шаҳридаги уруш фахрийлари клиник ҳоспитали кўп йиллар мобайнида Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига ёрдам кўрсатишга ихтисослашган, аммо 2014 йилдан буён у ерда Россия босқинига қарши курашган украин ҳимоячилари ҳам даъволаниб келмоқда.

Киев шаҳри давлат маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Микола Поворозникнинг маълумотига кўра, 2023 йилда ҳоспиталда 2265 нафар ҳарбий хизматчи даволанган.

«Бу замонавий жиҳозлар ва юқори малакали мутахассисларга эга муассаса бўлиб, биз уни янгилашда давом этмоқдамиз. Бу ерда ватан ҳимоячилари яраланганидан сўнг даволаниш ва тикланиш жараёнидан ўтиши мумкин», — деган Поворозник.
Любов Голубʼятнікова / КМДА
Любов Голубʼятнікова / КМДА
Любов Голубʼятнікова / КМДА
Любов Голубʼятнікова / КМДА
Шаҳар расмийси қўшимча қилишича, ҳоспиталда турли тиббий ёрдамлар кўрсатилади, жумладан, нейрореабилитация, ортопедик ва психологик реабилитация, шунингдек кенг қамровли реабилитация ёрдами ҳам.
Любов Голубʼятнікова / КМДА

Днипро ўққа тутилиши оқибатлари

Россия қўшини 15 апрел куни кечқурун Днипро бўйлаб навбатдаги ракета зарбасини йўллади. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими уриб туширган ракеталар парчалари Днипродаги хусусий уйларни шикастлаган, шунингдек Люблянскаядаги ичида уч киши бўлган автомобил устига тушган. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Лисакнинг маълумотига кўра, ҳужум оқибатида тўққиз киши жароҳат олган, жумладан 15 ёшли ўсмир ҳам. Днипрода 33 та хусусий уй, 10 та автомобил ва юк ортиш машинаси шикастланган.

Днипрода ракета парчалари тушиши оқибатида шикастланган уйлардан бири
Dmytro Solodovnyk / Suspilne Ukraine / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images
Днипролик аёл Россиянинг уриб туширилган ракетаси парчалари тушган кўчани супурмоқда
Mykola Miakshykov / Ukrinform / ABACA / Scanpix / LETA
Днипродаги уйлардан бирида россияликлар ракетаси парчаси тушиши оқибатлари
Mykola Miakshykov / Ukrinform / ABACA / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top