Ҳудудларда табиий ресурслардан қарздорликларни йўқ қилиб бермоқчи бўлган масъуллар ушланди
Андижонда электр тармоқлари корхонаси электромонтёри, Тошкентда сув таъминоти ташкилотининг инспектори, Самарқандда “Ҳудудгаз” ходими ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, унинг ҳудудий бўлимлари ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда жойларда табиий ресурслардан қарздорликларни йўқ қилиб бермоқчи бўлган масъуллар ушланган.
Жумладан, департаментнинг Хонобод шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Хонобод ЭТК электромонтёри Ш.К. “Б.Х.” МЧЖнинг кафе биносида электрдан ноқонуний фойдалангани ҳолати бўйича ҳисобланган 32 млн сўм зарарни танишлари ёрдамида 2 млн сўмгача камайтириб бериши эвазига 300 доллар олган вақтида ушланган.
Департаментнинг Учтепа туман бўлими ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖнинг Учтепа туман бўлими инспектори А.Б. фуқаро К.Д.нинг хонадонида ичимлик сув таъминотидан 7 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 5 млн сўм олган вақтда ушланган.
Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, “Ҳудудгаз-Самарқанд” ГТФ туман бўлими ходими С.Қ. фуқаро М.М.нинг ишончига кириб, унинг хонадонини газ тармоғига қайта улаб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 250 доллар олган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:08 / 13.11.2024
Тошкент вилоятида 3,3 триллион сўмлик солиқ қарздорлиги аниқланган — Бош прокуратура
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
10:18 / 02.11.2024
Чиқиндидан қарздорлар “свет”га тўлов қилолмайди. Масъуллар янги тизим тартибини тушунтирди
19:04 / 20.06.2024