Хитой компаниялари АҚШнинг Россияга қарши санкцияларини четлаб ўтиш йўлларини қидиряпти - ОАВ
Хитойнинг йирик банклари Россия Федерацияси билан боғлиқ операцияларни молиялаштиришдан бош тортар экан, айрим фирмалар яширин молиялаштириш каналларига ўтмоқда, деб ёзади Reuters.
Украинадаги уруш муносабати билан Америка Қўшма Штатлари томонидан Россия давлатига ва бир қатор рус компанияларига нисбатан жорий этилган санкциялар туфайли, кўплаб Хитой банклари Россия Федерациясига товарлар экспорт қиладиган Хитой компаниялари билан ҳамкорлик қилишдан, ҳатто бу ҳарбий товарлар бўлмаса ҳам, қўрқяпти. Бу ҳақда Reuters 29 апрел, душанба куни ёзмоқда.
Ушбу ҳолат Хитойнинг экспорт қилувчи кичик корхоналари учун тобора жиддий муаммо туғдирмоқда, дея тасдиқлади агентликка еттита банк ва савдо соҳасидаги манбалар.
«Хитойнинг йирик банклари Россия билан боғлиқ операцияларни молиялаштиришдан воз кечар экан, баъзи Хитой компаниялари чегарадаги кичик банкларга ва пул брокерлари каби хуфиёна молиялаштириш каналларига мурожаат қилмоқда, ҳаттоки тақиқланган криптовалютадан ҳам фойдаланмоқда», - дея ўз суҳбатдошларидан иқтибос келтирган Reuters агентлиги.
Хитой банкларига Россиядан тўловлар АҚШ санкцияларини бузган ёки бузмагани ҳолатини текшириш учун бир неча ой керак бўлади, деди фақат фамилияси билан - Ван дея таништиришни сўраган корхоналардан бирининг эгаси агентликка. Бундай шароитда Хитойнинг баъзи компаниялари Россия бозорини бутунлай тарк этди, дейилади маълумотда.
Криптовалюта ягона тўлов воситаси сифатида
Москвада офиси бўлган Россия банкларидан бири вакили анонимлик шарти билан криптовалютада тўловларни амалга ошириш Хитойда харидларни амалга оширишнинг сўнгги варианти бўлиши мумкинлигини тасдиқлади, аммо бу тўлов усули Хитойда шаффоф эмаслиги туфайли 2021 йилдан бери тақиқланган.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ТИВ раҳбари хуфиёна тўлов воситаларидан фойдаланиш амалиёти ёки улар билан боғлиқ муаммолар ва уларни Хитойнинг йирик банклари орқали амалга ошириш жараёнидан хабардор эмаслигини айтди. Вазирлик матбуот котиби ушбу мавзу бўйича саволларни «тегишли бошқармаларга» йўллади.
Хитой халқ банки ва молия секторини тартибга солувчи орган - Молиявий тартибга солиш миллий бошқармаси (National Administration of Financial Regulation, NAFR) журналистларнинг сўровларига жавоб бермади.
Пекин Россия билан савдо ҳамкорлиги ҳақида
26 апрел куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Пекинда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди. Шу билан бирга, Давлат департаменти раҳбари Хитой «Россияни Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлаётганидан жиддий ташвиш» билдирди.
Айни пайтда, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги «ХХР ҳеч қандай ноқонуний, бир томонлама санкцияларни қабул қилмаслигини» таъкидлади. «Хитой ва Россия ўртасидаги оддий савдо ҳамкорлиги ҳеч қандай учинчи томондан тўхтатилиши мумкин эмас», — дея ТИВ вакилининг сўзларидан иқтибос келтирган Reuters агентлиги.
Мавзуга оид
20:39 / 13.11.2024
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
17:53 / 13.11.2024
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024