Энг кам пенсиялар минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди
Май ойидан бошлаб тўлиқсиз иш стажи билан пенсияга чиққанлар ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиялар миқдори 621 минг сўмдан 648 минг сўмга етказилди.

Ўзбекистон президенти 30 апрел куни имзолаган фармон билан, айрим ҳужжатларга ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси хабар бермоқда.
Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм деб белгилангани сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори ушбу суммага тенглаштирилди:
- иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.
“Бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади.
Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд сўм қўшимча маблағлар ажратилади”, – дейилади Пенсия жамғармаси хабарида.
Пенсиялар май ойидан бошлаб ошган миқдорда тўланади.
Эслатиб ўтамиз, минимал истеъмол харажатлари электр энергияси ва табиий газ тарифлари оширилиши муносабати билан 1 майдан эътиборан 1 киши учун 1 ойга 621 минг сўмдан 648 минг сўмга (4,4 фоизга) оширилган эди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
-
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Жаҳон | 00:05
-
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди
Жаҳон | 23:50 / 08.06.2025
Мавзуга оид

21:56 / 04.06.2025
Россияда мигрантлар учун ижтимоий пенсияларни бекор қилиш таклиф этилди

11:28 / 03.06.2025
Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади

23:06 / 01.06.2025
Германияда мактаб ўқувчиларига «эрта пенсия» тайинлаш таклифи илгари сурилди

10:03 / 31.05.2025