13:49 / 11.05.2024
4071

Тошкентдаги мактабда қартабозлик қилган ўқувчиларнинг ота-онасидан жарима ундирилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактабда ўқувчилар қартабозлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт ММТБ ҳолат бўйича маълумот тақдим этди.

Видеолавҳада акс этган воқеа бундан икки йил аввал, яъни 2022-2023 ўқув йилининг тахминан октябр–ноябр ойларида Мирзо Улуғбек туманидаги 187-мактабда кузатилган. Ўқувчилар устозига билдирмасдан қартабозлик қилишган, бу ҳолатни ўқитувчи кўрмаган.

Бу воқеа ўша пайтнинг ўзида мактаб маъмурияти, ички ишлар ходимлари, психолог, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. 

Ўз навбатида, ўқувчиларнинг ота-оналаридан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жарималар ундирилган. 

Ҳолатни тасвирга олган ўқувчилар ўқув йили охирида бошқа мактабга ўтган.

Top