Самарқандда ўқувчи севги изҳор қилгани сабаб “самосуд” қилинди
9-синф ўқувчиси 6-синф қизга севги изҳор қилгани туфайли қизнинг акаси томонидан дўппосланиб, сочи ва қоши қириб ташланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида мактаб ўқувчисининг “самосуд” қилингани айтилган хабарлар юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, 16 май куни Паст Дарғом тумани ИИБга 2009 йилда туғилган боланинг тан жароҳати олганлиги ҳақида унинг онасидан ариза келиб тушган.
Маълум бўлишича, бола тумандаги 20-мактабнинг 9-синфида таълим олади. У шу мактабнинг 6-синф ўқувчисига севги изҳор қилган, сўнг қизнинг акаси бундан хабар топган. Қизнинг акаси 15 май куни болани ўз уйининг ичига олиб кириб, унга тан жароҳати етказган. Шунингдек, эркак гўёки боланинг таъзирини бериш мақсадида боланинг сочи ва қошини қайчи билан қирқиб, уйидан чиқариб юборган.
Вазият Болалар омбудсмани назоратига олинган. Хабарда тергов давомида вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бошқа ғайриқонуний ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо берилаётгани, қўшимча ахборот берилиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўқувчи йигитнинг сочи, қоши қирилганидан ташқари елкаси ҳам синдирилгани айтилганди. 30 ёшли эркак бу ишни бола синглиси билан ҳазиллашгани ортидан қилгани таъкидланганди.
Ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатган.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
Жаҳон | 23:40 / 14.05.2025
-
БМТ: Африкада ҳар 6 сонияда очликдан бир бола вафот этмоқда
Жаҳон | 23:35 / 14.05.2025
-
Болалар ҳайвонот боғида кенгуру билан муштлашган эркак вафот этди
Жаҳон | 23:14 / 14.05.2025
-
14 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:59 / 14.05.2025
Мавзуга оид

12:02 / 11.05.2025
Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари сони ошди

15:18 / 09.05.2025
"Остона–Туркистон–Самарқанд" йўналишида янги авиaқатновлар йўлга қўйилди

11:48 / 08.05.2025
Самарқанд АЭХА миллий координаторлари йиғилишини қабул қилади

20:42 / 06.05.2025