Ҳукумат қарори билан қарори билан ўқувчиларни академик лицейларга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатишнинг янги тартиби тасдиқланди.
Унга кўра:
- академик лицейларга ҳужжат топширувчилар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш my.edu.uz орқали ҳар йили 10 июндан 10 июлга қадар бепул рўйхатдан ўтказилади;
- абитуриентларга рўйхатдан ўтишда учтагача академик лицейнинг таълим тили бир хил бўлган биттадан мос йўналишини танлаш имконияти берилади;
- абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.
Айни кунларда кунларда академик лицейларга қабул жараёнлари давом этмоқда. 9-синфни тамомлаган ўқувчилар 10 июлга қадар my.edu.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.














