Pepsi фестивали: Ўзбекистондаги йирик мусиқий воқелик!

Фото: Pepsi
30 июн куни Pepsi'нинг сўнгги 15 йилдаги биринчи ребрендингига бағишлаб ўтказилган мусиқий фестивал якунланди. Ўзбекистоннинг 10 шаҳрида бўлиб ўтган ушбу йирик байрамона тадбир 115 мингдан зиёд кишини бир ерга жамлаб, бу йилги ёзнинг энг унутилмас ва энг ёрқин воқелигига айланди.
Қарши, Термиз, Наманган, Андижон, Фарғона, Урганч, Нукус, Самарқанд, Навоий, Бухоро – бу шаҳарларнинг барчаси ажойиб мусиқий саёҳатнинг фаол иштирокчиси эди. 8 июндан бошлаб, ҳар дам олиш кунлари машҳур рэп ижрочилари Коnstа ва Shokir'нинг чиқишлари ҳаммани бирдек хурсанд қилди. Фестивалда "BRAVO" симфоник оркестрининг машҳур сериаллар ва филмлардан жонли треклар ижро этганлиги меҳмонларда унутилмас ҳисларни уйғотди. "Double Touch" жамоаси ҳамда DJ Кing Маcarellа, DJ GERA, DJ FROST ва DJ Diosa'нинг севимли микслари эса барчага рақс кайфиятини улашди. Фестивал атмосфераси ҳар бир меҳмоннинг кўтаринки кайфияти ва унутилмас таассуротларига сабабчи бўлди.
Тадбирнинг яна бир ноёб дастурларидан бири PEPSI DRON SHOW эди. Бешта шаҳарда тунги осмон 500 та дрон нури билан ёришиб, PEPSI'нинг эски логотипи янгисига ўзгартирилгани акс эттирилди. Дронлар томошаси барчани ҳаяжонга солиб, янгиланиш ва тараққиёт тимсоли сифатида нур сочди. Фестивалнинг якуний аккорди — мушакбозликка навбат келгач, ранг-баранг тусга кирган ёрқин осмон меҳмонларда унутилмас таассуротлар қолдирди.
Ташкилотчилар самимий эмоциялар, ажойиб драйв ва ҳайратланарли атмосфера учун ҳар бир шаҳар аҳлига миннатдорлик билдиради. Биласиз, PEPSI ҳар доим ўз мухлисларини ана шундай ёрқин ва унутилмас лаҳзалар билан хурсанд қилишга интилган. Биз ушбу ажойиб байрамни Сиз билан бирга нишонлаганимиздан жуда ҳам хурсандмиз!
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

17:00 / 14.09.2024
Pepsi Music Fest 2024: Тошкент фахрига айланган жаҳон миқёсидаги фестивал!

17:00 / 04.09.2024
Pepsi Music Fest'га жуда оз қолди!

17:00 / 20.08.2024
Тошкентда Pepsi Music Fest 2024 фестивали ўтказилади

16:59 / 10.07.2024