Фан-техника | 10:00 / 19.07.2024
3202
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Замонавий электромобилларда “Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат”

Премиум сегментдаги автомобилларни 1953 йилдан бери ишлаб чиқарувчи “HONGQI” компаниясининг расмий вакиллари мазкур брендга тегишли автомобилларда дунёнинг ярмини саёҳат қилиш учун йўлга чиқишди.

Фото: HONGQI

Журналистлар иштирокидаги гуруҳ “Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат” мавзусида Хитойнинг Циан шаҳридан Франциянинг Париж шаҳрига отланишди.

Делегация аъзолари саёҳатларини дастлаб Қозоғистон давлатидан бошлаб, сўнгра юртимизга тантанали равишда ташриф буюришди.

Тошкентда кутиб олинган меҳмонларга Қорақалпоғистондан чиқиб кетувчи чегарагача “HONGQI” брендининг юртимиздаги расмий дистрибютори “AUTO MOTORS ASIA” бош бўлди.

Бу саёҳат давомида Хитойдан ташриф буюрган меҳмонлар Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларининг тарихий обидаларини кўришга муваффақ бўлишди.

Қизиқарли томони шундаки, яқиндагина тақдимоти бўлиб ўтган EH7 электромобилларини ҳар қандай шароитдаги йўлларда ва энг асосийси узоқ масофаларга бўлган чидамлилигини синовдан ўтказишга катта имконият бўлди.

Бундан ташқари бизнесменлар танлови бўлган HQ9 ва гибрид тизимида ҳаракатланувчи EQ9 минивенлари ҳам ўз ўрнида максимал даражадаги қулайликни таъминлаб беришини исботлаб берди.

1600 км масофадан иборат бўлган Ўзбекистон ҳудудидаги йўналишга HS5 модели дистрибютор томонидан ҳамроҳлик қилди. Барча автомобилларга юртдошларимиз томонидан катта қизиқиш билдирилди ва сотиб олиш истаклари туғилди.

Ўрта Осиёдаги “HONGQI” брендига тегишли энг кўп модел турлари мавжуд бўлган, расмий дистрибютор “AUTO MOTORS ASIA” автосалонидан орзунгиздаги машиналарни 5 йилгача сифат кафолати билан турли хил тўлов турлари орқали харид қилишингиз мумкин.

Ҳозирги кунда автосалонда мавжуд моделлар:

Электр қувватида ҳаракатланувчи – E-QM5, E-HS9

Бензин ёқилғи турида юрувчи – HS5, HS7, H5, H9

Юмшоқ гибрид тизимига эга – H5 Classic, H5 Restyling

Instagram: Hongqi_uz

Телеграм: Hongqi_uz

Веб-сайт: Hongqiuzbekistan.uz

Манзил: Сергели-V даҳаси, 6А

Тел.: +998 91 033 03 03

        +998 91 055 03 03

Реклама