Ўзбекистон | 14:51 / 20.07.2024
4107
1 дақиқада ўқилади

Испаниянинг етакчи университети Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин

Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг UNIVERSAE университети институционал алоқалар бўйича директори Мануэл Газапо Лапаезе ва мазкур олий таълим муассасасининг Мадрид шаҳридаги бўлинмаси директори Саид Ҳамид Ваҳдат Аҳмадзода билан музокара ўтказди.

Фото: Дунё

"Дунё" хабарига кўра, Испания вакиллари UNIVERSAE фаолиятига доир маълумотлар билан ўртоқлашиб, олий таълим муассасасининг мақсади, вазифалари ва истиқболли режалари ҳақида сўзлаб бердилар. Янгича ўқитиш тизимини татбиқ этган ҳолда университетда ҳар йили иқтисодиётнинг турли соҳаларида ишлаш учун минглаб юқори малакали мутахассислар тайёрланмоқда.

Маълум қилинишича, университет нафақат хорижий олий таълим муассасалари, балки йирик корхоналар билан таълим соҳасида ҳамкорлик қилади ва уларни керакли малакали мутахассислар билан таъминлайди.

Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган иқтисодий, ижтимоий, демографик салоҳиятини, унинг қўшни мамлакатлар билан олиб бораётган дўстона ташқи сиёсатини эътиборга олиб, университет вакиллари UNIVERSAE’нинг мамлакатда филиалини очиш таклифини илгари сурдилар.

Испания томони, шунингдек, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг тўлақонли таълим ҳабига айланишига ишонч билдирдилар.

Мавзуга оид