Ўзбекистон | 07:32 / 20.07.2024
2297
1 дақиқада ўқилади

Салкам 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди

Бухоро туманида 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди.

Фото: Прокуратура департаменти

Прокуратура департаменти хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро туман бўлими, “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ва туман ЭТК ходимлари ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.

Унда, “Б.” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи фермер хўжаликлари масъул шахслари қуввати 55 кВт бўлган сув насосини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан яширинча улаб, 3,9 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид