Ўзбекистон | 10:42 / 26.07.2024
1275
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

Фото: Дунё

ТИВ маълумотига кўра, музокараларда икки томонлама муносабатлар кун тартиби батафсил кўриб чиқилди. Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди, шунингдек, бўлажак тадбирлар жадвали келишиб олинди.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни таъминлаш учун ташқи сиёсат идоралари ўртасида яқин ҳамкорликни давом эттириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Барча соҳаларда ривожланаётган алоқаларни ҳисобга олган ҳолда муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Кўп томонлама тузилмалар, биринчи навбатда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар, шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашди.

Мавзуга оид