Жаҳон | 14:33 / 30.07.2024
4400
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасининг 90 фоиздан ортиқ баҳсли участкалари бўйича келишиб олди

Қирғиз-тожик давлат чегарасининг умумий узунлиги 972 километрни ташкил қилади.

Фото: Asia-Plus

Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараси баҳсли участкаларининг 94 фоизи бўйича келишиб олди. Бу ҳақда «Кабар» ахборот агентлиги Қирғизистон президенти маъмуриятининг ахборот сиёсати хизматига таяниб хабар берди. 

Хабарда айтилишича, икки давлат ҳукумат делегацияларининг топографик ишчи гуруҳлари ва ҳуқуқий масалалар бўйича ишчи гуруҳлари навбатдаги музокаралари август ойида Боткен шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. 

Учрашув давомида томонлар баҳсли ҳудудларнинг қолган 6 фоизини муҳокама қилади.

Қирғиз-тожик давлат чегарасининг умумий узунлиги 972 километрни ташкил қилади. 

Мавзуга оид