Алишер Юсупов – бронза медали соҳиби
Париж олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 3-медал ҳам дзюдочилар жамоаси томонидан олиб келинди.

Фото: olympic.uz
Ўзбекистон дзюдо жамоасининг +100 кг вазн тоифасидаги вакили Алишер Юсупов Париж олимпиадасида бронза медал учун татамига чиқди.
У ушбу вазн тоифаси фаворитларидан бўлган япониялик Татсуру Саитони иппон баҳоси билан мағлуб этиб, бронза медални қўлга киритди.
Юсупов турнирдаги иштирокини нимчоракфиналда словакиялик Мариус Физел устидан ғалаба қозониш билан бошлаганди. Аммо чоракфиналда тожикистонлик Тимур Раҳимов билан беллашувда ортиқча шидо туфайли мағлуб бўлди ҳамда бронза учун ўтиш баҳсларида қатнашадиган бўлди.
Ўз навбатида, бу босқичда унга рақиблик қилиши керак бўлган гуржистонлик Гурам Тушишвили дисквалификацияга учрагани туфайли, Юсупов автоматик равишда бронза учун баҳсга ўтганди.
Унинг медали Ўзбекистон дзюдочилари жамоасининг Париждаги турнирда қўлга кириган учинчи медали бўлди. Бунгача Диёра Келдиёрова ўз вазн тоифасида чемпион бўлган, Музаффарбек Тўрабоев эса бронзага эга чиққанди. Эътиборли жиҳати, дзюдочилар шу вақтгача олимпиадаларда бирор марта учта медал олишмаганди.
Маълумот учун, 25 ёшли дзюдочи сўнгги икки жаҳон чемпионатида 3-ўрнини эгаллаганди.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Жаҳон | 00:39
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
Мавзуга оид

19:53 / 27.02.2025
Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди

13:43 / 19.10.2024
Тошкентда ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди

18:15 / 13.09.2024