Ўзбекистон | 17:00 / 04.08.2024
4860
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Rainbow Agro - Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида дунёнинг етакчи компанияларидан бири Ўзбекистонда!

Фото: Rainbow Agro

Жаҳон тажрибасидан маълумки, қишлоқ хўжалиги мамлакат иқтисодининг энг муҳим таянч тармоқларидан бири. Айниқса, ҳудудининг кўпгина қисми агрохўжаликка ихтисослашган, аҳоли сони эса тобора ошиб бораётган Ўзбекистон учун бу йўналишнинг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта. Қолаверса, мамлакатимиз умумий ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улуши 24 фоизни ташкил этади. Бу ўз навбатида соҳа олдига экинларни соғлом ва хавфсиз етиштириш, маҳсулдорлик ва сифатни ошириш каби долзарб вазифаларни қўяди.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш борасида қарийб 25 йиллик тажрибага эга, дунёнинг етакчи компанияларида бири – Rainbow Agro мана бир неча йилдирки айни шу мақсад билан Ўзбекистон аграр сектори ривожи йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Компания 2000 йилда ташкил этилган бўлиб, асосан экинлар учун зарур бўлган турли фунгицид, гербицид, инсектицид, ўсишни бошқарувчи регуляторлар ва биостимуляторларни ишлаб чиқариш ҳамда етказиб бериш билан шуғулланувчи глобал компания ҳисобланади.

Бугунги кунда Rainbow Agro йирик ишлаб чиқарувчи сифатида ер шарининг 5 қитъасида 90 дан ортиқ давлатларда муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. Корхонанинг стратегик ишлаб чиқариш заводлари Хитойда жойлашган бўлиб, Испания, Аргентина ва АҚШда ҳам унинг замонавий ишлаб чиқариш марказлари мавжуд. Жаҳон бўйлаб компаниянинг 7000 дан ортиқ маҳсулотлари рўйхатдан ўтказилган va 230 дан ортиқ илмий ишланмаларини патентлашга эришган. Компания тизимида 4500 мингга яқин ишчи ходимлар фаолият юритади. Йиллик товар айланмаси ҳажми эса, 2,2 млрд АҚШ долларини ташкил этади.

Ҳар қандай соҳа ривожида илмий ёндашувнинг аҳамияти юқори. Бу қишлоқ хўжалигида, айниқса муҳим. Шу боис компания жаҳон стандартлари талаби асосида 2 та R&D илмий тадқиқот марказини ҳам ишга туширган. Бу ерда ўз соҳасининг етук мутахассислари, профессор олимлари фаолият юритиб, улар препаратларнинг юқори сифатини таъминлаш мақсадида мунтазам тадқиқот ишларини олиб боришади, янги ишланмалар устида бош қотиришади.

Ўрни келганда айтиш керак, Rainbow Agro Uzbekistan мамлакатимизга 2021 йилда кириб келган бўлса-да, шу қисқа фурсат ичида аллақачон катта ютуқларни ҳам қўлга киритди. Ҳозирги кунда компания республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ўн минглаб деҳқон ва фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиб келади. Бундан ташқари йирик агро ҳолдинглар, кластерлар, ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳам яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйган. Буюртма асосида 100 га яқин маҳсулотларни компаниянинг ишлаб чиқариш заводларидан тўғридан тўғри фермер ва деҳқонларга етказиб беради. Шунинг учун ҳам компания маҳсулотлари ҳамёнбоплиги, ишончли ва сифатлилиги билан бошқа фирма маҳсулотларидан ажралиб туради.

Компания шиори – Барчаси ўсиш учун! Ҳалоллик, тезкорлик, мижозларга юксак даражадаги эътибор. Бу эса компаниянинг асосий қадриятларидан саналади. Айни шу мезон асосида барча ҳудудларда малакали агроном хизматлари йўлга қўйилган. Улар уруғни ерга қадашдан тортиб то ҳосил етилгунгача бўлган жараёнда миришкор деҳқону фермерлар билан елкама-елка туриб, ўз маслаҳат ва тавсияларини бериб боришади. Ҳар битта ҳудуднинг иқлим шароити, тупроқ унумдорлиги, зараркунанда ва касалликларнинг тури ва таъсир доирасига қараб ўзига хос ечимларни таклиф қилишади. Дарвоқе, доимий консултация бериш учун 24/7 режимда call марказлари (тел: +99855 500 26 00) ҳам ишга туширилган.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, дунё миқёсида ҳар йили дала кушандалари ва касалликлар сабаб 30-35 фоизгача, айрим давлатларда эса, 50 фоизгача ҳосил нобуд бўлмоқда. Бунинг натижасида ҳар йили жаҳон иқтисодиётига 1,4 триллион доллардан кўпроқ зарар етказилмоқда. Натижада бу озиқ-овқат хавфсизлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда. Қишлоқ хўжалигидаги мана шундай глобал инқирознинг олдини олиш – Rainbow Agro компаниясининг асосий мақсадларидан бири. Бунга компаниянинг имкониятлари ҳам, салоҳияти ҳам етарли.

Rainbow Agro компаниясининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари

Cайт: rainbowagro.com

Cайт: rainbowagro.com/uzbekistan

Instagram: @rainbowagrouzbekistan

Telegram: t.me/rainbowagrouzb

Телефон: +99855 500 26 00

Реклама ҳуқуқи асосида