Жаҳон | 11:59 / 05.08.2024
4756
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: 150 минг Исроил фуқароси парвозлар тўхтатилгани сабабли мамлакатга қайтиб кела олмаяпти

Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли 15 халқаро авиакомпания Тел-Авивга парвозларни вақтинча ёки номаълум муддатга тўхтатди. 

Фото: dpa/picture-alliance/TASS

Исроилнинг Channel-12 телеканали хабарига кўра, кўплаб авиакомпаниялар Тел-Авивга парвозларни тўхтатгани учун 150 мингга яқин исроиллик ўз юртига қайтиб кела олмаяпти

Исроилга қарши Эрон, Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан жавоб ҳужуми эҳтимоли кўплаб авиакомпанияларни Исроилга парвоз қилишни тўхтатиш қарорига олиб келди. Бундан мамлакат ташқарисидаги Исроил фуқаролари ҳам азият чекди.

Channel-12 ўз веб-сайтида хабар беришича, кўплаб авиакомпаниялар Тел-Авивга парвозларни бекор қилган, бунинг натижасида 150 мингга яқин исроиллик мамлакатга қайтиб кела олмаяпти.

Кеча KAN Исроил давлат телевидениеси хабарига кўра, мамлакатга қайта олмаган 4000 га яқин исроиллик Тел-Авивдаги Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, уларни Исроилга қайтаришни сўраган.

Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли 15 та халқаро авиакомпания Тел-Авивга парвозларни вақтинча ёки номаълум муддатга тўхтатди. 

Мавзуга оид