Ўзбекистон | 17:00 / 25.08.2024
3698
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Қатарнинг Gem Soft компанияси Ўзбекистонда ваколатхонаси очилганини маълум қилди

Gem Soft Тошкентда янги DevTeam International Software офисининг очилганини мамнуният билан эълон қилади. Компания ўзбекистонлик мутахассисларнинг салоҳиятига ишонган ҳолда, Ўзбекистонда дунё даражасидаги дастурий таъминот ишлаб чиқариш марказини яратишга интилади.

Тошкентдаги янги офис илғор дастурий ечимларни, жумладан, видеоанжуман платформалари, корпоратив чатлар ва қўнғироқлар учун платформаларни ишлаб чиқиш учун инновацион марказга айланади.

DevTeam International Software фаолиятининг асосий йўналиши сунъий интеллектни компания маҳсулотларига интеграция қилиш бўлади, бу эса янада ақлли ва шахсийлаштирилган хизматларни яратишга имкон беради. Ушбу ечимлар йирик бизнес ва давлат тузилмаларининг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.

Қатарда ишлаб чиқилган GemSpace иловаси жаҳон миқёсида машҳурликка эришиб, 125 дан ортиқ мамлакатларда миллионлаб фойдаланувчилар танловига айланган. Бу хавфсиз мулоқот майдони бўлиб, унда ҳар бир чат шифрланган ва қўнғироқлар ҳимояланган. Компания статистик маълумотларига кўра, GemSpace фойдаланувчилари иловага нафақат ишбилармонлик мулоқоти учун, балки дўстона суҳбатлар учун ҳам киришади.

Gem Soft нафақат муваффақиятли IT-маҳсулотларни яратади, балки Ўзбекистонда ушбу соҳага ҳам фаол сармоя киритмоқда. Компания ёш истеъдодларга IT-соҳада биринчи қадамларини қўйиш ва халқаро лойиҳаларда ишлаш бўйича қимматли тажриба олишга ёрдам бериш учун амалиёт дастурини йўлга қўймоқда.

“Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон ўз IT-маҳсулотларини ривожлантириш ва рақамли иқтисодиётда умумий катта йўлни босиб ўтди. Биз IT Park’да жойлашган ва ундан ташқаридаги кўплаб компанияларнинг ютуқларини диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Ҳозирда биз ушбу истиқболли минтақада иштирокимизни кучайтиришга қарор қилдик ва янги штаб-квартирани очиш учун Ўзбекистонни бир овоздан танладик. Ишончим комилки, бу ажойиб ва самарали ҳамкорликнинг бошланиши бўлади”, – дейди Gem Soft бош директори Акмал Жамалов.

Қўшимча маълумот: +998 77 711 11 11 рақамлари орқали ва Instagram'да.