Ўзбекистон | 08:14 / 29.08.2024
3575
1 дақиқада ўқилади

Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликка тортилмайди

Шахс ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширса маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

Фото: Depositphotos

Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди.

Унга кўра, шахс ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширса маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга оид