Спорт | 16:37 / 02.09.2024
13145
1 дақиқада ўқилади

Бобур Омонов — икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони

Париж паралимпиадасида Ўзбекистон делегацияси пара енгил атлетикадан навбатдаги олтин медалини қўлга киритди. 

Фото: Getty Images

F41 классида ядро улоқтириш дастурида қатнашган Бобур Омонов 14.32 метр натижа қайд этиб, икки карра чемпионга айланди. 

Эътиборлиси, 23 ёшли спортчи Токиода ўзи ўрнатган рекордини янгилади.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 14 тага етди — 6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза.

Мавзуга оид