Ўзбекистон | 10:00 / 12.09.2024
4519
3 дақиқада ўқилади

Чегарасиз харидлар: Ўзбекистонда янги TUT маркетплейси

Ўзбекистонда янги ТUТ маркетплейс туфайли шоппинг янада қулай бўлиб бормоқда. Энди одамлар уйдан чиқмасдан маҳаллий ва жаҳон брендлари маҳсулотларининг кенг танловидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Фото: ТUТ

ТUТ бу нима?

TUT.uz - бу кенг ассортимент, ҳамёнбоп нархлар ва тезкор етказиб бериш хизматига эга маркетплейс. ТUТ дропшиппинг орқали ишлайди. Бу дегани харидор маркетплейсда буюртма қолдиради, маркетплейс ишлаб чиқарувчига сўров юборади, ишлаб чиқарувчи ўз навбатида буюртмани жўнатиб юборади.

ТUТ’нинг Tashkent City Mall савдо марказида жойлашган шоурумида ҳам сиз турли, шу жумладан рақамли маҳсулотларни кўришингиз ва сотиб олишингиз мумкин. Бу Ўзбекистондаги биринчи фижитал-дўкон. Бу ерда харидорлар нафақат маҳсулотлар ва уларнинг сифати билан танишишлари, балки ТUТ платформасида рўйхатдан ўтиш ва буюртма бериш бўйича маслаҳатчилардан ёрдам олишлари мумкин.

Юқори сифатли ва машҳур брендлар

ТUТ маркетплейсида маҳаллий ва глобал брендлар, жумладан EvoEva, VICHY, Tanvir, “Я Родился” ва бошқалар мавжуд. Уй учун замонавий ва фунционал ечимлари билан машҳур бўлган IКЕА, шунингдек, машҳур спорт маҳсулотлари бренди Decathlon маҳсулотлари TUT.uz'ни Ўзбекистонда ноёб савдо майдонига айлантиради. Маҳсулотларнинг сифатига ишончингиз комил бўлсин, чунки ТUT ишлаб чиқарувчилар ва брендлар билан бевосита ишлайди ва сайтда жойлаштириладиган маҳсулотлар диққат билан текширилади. 

Ўзбекистон бўйлаб осон ва фойдали шоппинг

ТUТ'да баъзи маҳсулотларни ёки хизматларни харид қилиш учун махсус рақамли купонлар ҳамда сертификатларни топишингиз мумкин.  Агар сиз совға ғоясини излаётган бўлсангиз, ушбу купонлар ва сертификатлар сизнинг яқинларингизга ўзлари хоҳлаган нарсани танлаш имконини беради.

Ҳар куни ТUТ жамоаси харидларни ҳамма учун имкон қадар қулай қилиш учун ўз хизматларини ҳар куни яхшилайди.  Маркетплейсга етакчи брендларнинг янги маҳсулотлари қўшилиши давом этмоқда. Шу билан бирга доимий равишда акциялар ва чегирмалар ўтказилади. Биринчи буюртмага эса 30 000 сўм чегирма мавжуд! 

Ва бу фақат бошланиши! Instagram ва Telegram'даги TUT.uz расмий саҳифаларига обуна бўлинг ва янги акциялар ва чегирмалардан, шунингдек, фойдали харидларингизга бағишланган янгиликлардан хабардор бўлинг.

TUT.uz сайтига киринг, иловани юклаб олинг ва харидлардан баҳраманд бўлинг!