АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
Энтони Блинкен Қўшма Штатлар умумий мақсадларга эришиш учун минтақа давлатлари билан ҳамкорлик қилиш тарафдори эканини таъкидлади.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Марказий Осиё давлатлари вакиллари билан учрашиб, С5+1 платформаси доирасидаги тараққиёт ва ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди. Давлат котиби бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Блинкен Қўшма Штатлар Марказий Осиё мустақиллиги, фаровонлиги ва хавфсизлигини сақлашга қаратилган умумий мақсадларга эришиш учун минтақа давлатлари билан ҳамкорлик қилиш тарафдори эканини таъкидлади.
«С5+1 платформаси Марказий Осиёнинг бешта давлати — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни ҳамда Қўшма Штатларни умумий муаммоларни ҳал қилиш ва кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун бирлаштиради», деб ёзди Блинкен.