Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ mpox’ни аниқлайдиган илк тестни тасдиқлади
Тезкор тест “Alinity m MPXV” деб номланади. Тест АҚШнинг Abbott Molecular компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймунчечаги (mpox) вирусини тезкор аниқлайдиган биринчи экспресс-тестни тасдиқлади. Тест Abbott Molecular компанияси томонидан ишлаб чиқилган. У тест “Alinity m MPXV” деб номланади. ПЗР-тестдан, биринчи навбатда, эпидемия авж олган ҳудудлар ҳамда тезкор ва аниқ диагностика воситаларига эҳтиёж кескин ошган мамлакатларда фойдаланишга рухсат берилди. ЖССТ тест вирус тарқалишини камайтиришга ёрдам беришини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида ЖССТ mpox’га қарши илк вакцинани тасдиқлаган эди.
Маълумот учун, mpox (маймунчечаги) вируси август ойи ўрталарида Африка минтақасида фавқулодда ҳолат деб эълон қилинган эди. 2024 йилнинг сентябр ҳолатига кўра, Африкада 30 мингта mpox билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Энг кўп юқиш ҳолатлари Конго, Бурунди ва Нигерияда аниқланган.
Олдинроқ, Санэпидқўм Ўзбекистонда вирус тарқалиши олдини олиш учун чоралар кўрилаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026