Жаҳон | 12:50
1853
2 дақиқада ўқилади

Россия ТИВ Японияга АҚШ билан қўшма машғулотлар туфайли норозилик билдирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерацияси чегаралари яқинида АҚШ-Япония ҳарбий машғулотларини «қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат» деб эълон қилди ва Япония элчихонасини «муқаррар қарши чоралар» ҳақида огоҳлантирди.

Фото: Japan Maritime Self-Defense Force website

Россия Ташқи ишлар вазирлиги 11 октябр, жума куни Токионинг октябр ойи охирида АҚШ иштирокида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказиш режалари муносабати билан Японияга «қатъий норозилик» билдирди. Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Америка-Япония машғулотлари, хусусан, Хоккайдо оролининг «Россия чегараларига яқин жойлашган» ҳудудларида ўтказилади.

Россия идораси бундай қўшма машғулотларни «қатъий қабул қилиб бўлмайди» деб таъкидлади. Япониянинг Москвадаги элчихонаси Россия Федерациясининг суверенитетини «мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш бўйича муқаррар адекват чоралар» ҳақида огоҳлантириш олди.

Япониянинг АҚШ билан ҳарбий машғулотлари 23 октябрда бошланади ва 10 кун давом этади. Уларда икки давлатдан 45 минг киши иштирок этиши кутилмоқда.

Россия самолёти бир кунда Япония ҳаво чегараларини уч марта бузди

23 сентябр куни Япониянинг F-15 ва F-35 қирувчи самолётлари Япония ҳаво ҳудудини бузган Россия ҳарбий разведка самолётига огоҳлантирувчи ракеталар учирди, деб ёзади The Wall Street Journal (WSJ). Таъкидланишича, бу воқеа 1958 йилдан бери япон мудофаа кучларининг огоҳлантирувчи ракеталари учирилган биринчи шундай ҳодисага айланди.

Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёшимаса Хаяшининг сўзларига кўра, Россиянинг Ил-38 патрул самолёти 23 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 дан 16:00 гача Япония шимолидаги Ребунна ороли сувлари устидан учиб уч марта Япония ҳаво ҳудудига кирган.

Ёшимаса Хаяши қўшимча қилишича, Япония ушбу қоидабузарлик юзасидан Россияга «ўта кучли норозилик» билдирди. WSJ таъкидлаганидек, Япония ҳарбий-ҳаво кучлари икки марта Россия самолётига ҳаво ҳудудини тарк этиш тўғрисида огоҳлантириш ва талаблар юборган, учинчи огоҳлантиришдан сўнггина сигнал ракеталарини учирган. Россия Мудофаа вазирлиги нашрнинг вазиятга изоҳ бериш сўровига жавоб қайтармади.

Мавзуга оид