Жаҳон | 15:10
1522
2 дақиқада ўқилади

Анқара: Минтақавий тинчлик йўлидаги асосий тўсиқ Нетаняҳу ва унинг ҳарбий кабинетидир

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исроил маъмуриятининг Анқара ва БМТга ҳужуми кутилмаган ҳолат эмаслигини айтди.

Фото: Anadolu Agency

Исроил маъмуриятининг Туркия ва БМТга ҳужуми кутилмаган ҳолат эмас. Минтақавий тинчлик йўлидаги асосий тўсиқ Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва унинг ҳарбий кабинетидир. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

«Халқаро ҳуқуқ ва меъёрлардан қатъи назар, Ғазода 40 мингдан ортиқ тинч аҳолини ўлдирган, бутун дунё олдида геноцид содир этган, фақат қирғин келтираётган қонли Исроил ҳукумати. Давлат терроризми бизни мамлакатимиз ва БМТга қарши ҳужумлар билан ажаблантирмайди», — дея маълум қилди ТИВ.

Унда таъкидланишича, бундай баёнотлар «Фаластин, Ливан ва Сурияда давлат терроризмини қўллаётган Исроил»нинг ночорлиги ҳамда халқаро яккаланиб қолганлигининг намойишидир.

«Минтақавий тинчлик йўлидаги асосий тўсиқ Нетаняҳу ва унинг ҳарбий кабинетидир», дейилади ҳисоботда.

«Биз Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кацнинг шахсий манфаатларини кўзлаб илгари сурган асоссиз айбловларига аҳамият бермаймиз, чунки Нетаняҳу ҳукумати ўзининг сиёсий мавжудлигини узайтиришга уриниб, урушни бутун минтақага тарқатишга уриняпти», — деб таъкидлади идора.

Мавзуга оид