Ўзбекистон | 09:00
725
1 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Ҳиндистон компанияси раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ҳиндистоннинг «Кришна Групп» компанияси раҳбари Асват Кумар Редди билан учрашув ўтказди.

Фото: ТИВ

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик ва уни янада мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. 

Икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги бизнес алоқаларни кенгайишига шарт-шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Асват Редди Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловларига тайёргарлик юқори даражада ташкил этилганини эътироф этди.

Мавзуга оид