Хитой Ўзбекистонда шамол турбиналари учун қанот ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Хитойнинг Sino-Wind Energy компанияси Ўзбекистонда шамол генераторлари учун қанотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Хитойнинг Sino-Wind Energy компанияси Ўзбекистонда шамол генераторлари учун қанотлар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания директори Ма Инху маълум қилди.
Ўтган ҳафтада Навоий вилоятида Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган тақдимотда айтилишича, лойиҳа қиймати 50 миллион долларга баҳоланмоқда. 400 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, лойиҳада миллий контент (мамлакат ичида ишлаб чиқарилган ва тақдим этилган маҳсулот, хизматлар, технологиялар ва ишчи кучининг улуши) 10 миллион доллар (20 фоиз) миқдорида баҳоланмоқда. Маҳаллий хомашёнинг ишлаб чиқаришдаги улуши 28 фоизни (14 миллион доллар) ташкил этади. Шу билан бирга, лойиҳани амалга ошириш орқали 82 миллион доллар миқдоридаги импортни 100 фоиз қоплаш режалаштирилган.
Корхонанинг ишга туширилиши 2025 йил 20 декабрга кутилмоқда.
Корхона раҳбари маҳсулотлар Марказий Осиё бозорини ҳам қамраб олишни режалаштираётганини айтди. Катта ўлчамлари туфайли қанотлар ишлаб чиқариш ва ташиш учун катта майдонларни талаб қилади, деди у.
Мавзуга оид
13:00
Тианжинга саёҳат: Биринчи “Йингҳуа Ўзбекистон-Хитой дўстлик синфи”нинг очилиш маросими муваффақиятли ўтказилди
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:27 / 02.11.2024