Ўзбек паррандачилик маҳсулотлари Миср бозорига экспорт қилинади
Қоҳирада паррандачилик соҳасидаги Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми ва B2B шаклидаги музокаралар ўтказилди.

Фото: Дунё
Мамлакат элчихонаси маълумотига кўра, тадбирларда Ўзбекистондан "Паррандасаноат" уюшмаси, қатор компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон вакиллари Мисрнинг йирик вакцина ишлаб чиқарувчи Mevac компаниясининг паррандачилик соҳасидаги илғор халқаро тажрибасини ўрганишди ва вакцина ишлаб чиқариш объектларига ташриф уюштирилди.
Қоҳирадаги IGLS транспорт-логистика компанияси бошқарув кенгаши раиси Муҳаммад Фода билан ўтказилган учрашувда ўзбек паррандачилик маҳсулотларини Миср бозорига экспорт қилиш билан боғлиқ масалалар хусусида фикр алмашилди.
Тадбирлар доирасида вакцина соҳасида ҳамкорлик қилиш, тезкор логистика йўналишларидан фойдаланиш, товарлар экспорти бўйича келишувларга эришилди.
Мавзуга оид

13:21 / 05.06.2025
Ўзбекистон паррандачилик маҳсулотлари Британияга етказилади

11:15 / 05.06.2025
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

16:43 / 01.06.2025
Мисрдан гепатитга қарши дорининг 2025 йилдаги илк партияси олиб келинди

14:56 / 22.05.2025