Музокаралар давомида Сирдарё вилоятида 130 гектар майдонда замонавий паррандачилик кластерини яратиш бўйича лойиҳанинг техник ва молиявий жиҳатлари муҳокама қилинди. Шунингдек, лойиҳа доирасида ер ажратиш, инфратузилма билан таъминлаш ҳамда инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари кўриб чиқилди.

Лойиҳа доирасида паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини ўз ичига олган замонавий комплекс тизим қурилиши режалаштирилган.

Учрашув якунида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш механизми ва муддатлари бўйича аниқ келишувларга эришилди ҳамда лойиҳани ўз вақтида ҳаётга татбиқ қилиш юзасидан бевосита ҳамкорлик қилиш формати ишлаб чиқилди.