ГСДП бошқаруви Олаф Шолцни канцлерликка номзод қилиб кўрсатди
Германиянинг амалдаги канцлери Шолц феврал ойида бўлиб ўтадиган Бундестагга навбатдан ташқари сайловларда Германия социал-демократик партияси рўйхатида яна биринчи ўринни эгаллайди. ГСДП раҳбарияти унинг номзодини қўллаб-қувватлади.
Амалдаги ҳукумат раҳбари Олаф Шолц Бундестагга навбатдан ташқари сайловларда Германия социал-демократик партиясидан (ГСДП) Германия федерал канцлери лавозимига номзод бўлди. Бу қарор партия бошқаруви йиғилишида кескин баҳс-мунозаралардан сўнг бир овоздан қабул қилинди, дея хабар бермоқда Германия ахборот агентликлари 25 ноябр, душанба куни йиғилиш иштирокчиларига таяниб.
Бу қарор Шолцнинг партиядоши, сайловчилар орасида анча юқори рейтингга эга бўлган Германия мудофаа вазири Борис Писториус ўтган ҳафта ўз номзодини илгари суришдан бош тортганидан кейин қабул қилинди. 11 январ куни бўлиб ўтадиган партия қурултойида Шолцнинг номзоди расман тасдиқланади.
Германияда ҳукмрон коалиция парчаланиши ва эрта сайловлар
6 ноябр куни социал-демократ Олаф Шолц молия вазири, Эркин демократик партия (ЭДП) раиси Кристиан Линднерни ишдан бўшатишини маълум қилди. 7 ноябрга ўтар кечаси ЭДПнинг деярли барча вазирлари ўз ихтиёри билан истеъфога чиқишларини маълум қилди. Шундай қилиб, Германияда ГСДП, ЭДП ва яшиллардан иборат ҳукмрон «светофор коалиция» парчаланди.
Германияда 2025 йилнинг 23 февралида якунлари бўйича янги ҳукумат тузилиши керак бўладиган Бундестагга муддатидан олдин сайловлар ўтказилади.
Мавзуга оид
10:36 / 22.11.2024
Борис Писториус канцлерликка номзодини қўйиш ниятида эмас
10:00 / 22.11.2024
ГСДП яна Олаф Шолц номзодини ГФР канцлери лавозимига таклиф қилади
15:36 / 18.11.2024
Трюдо Шолцнинг Путинга қўнғироқ қилиш қарорини қўллаб-қувватлади
13:15 / 18.11.2024