Жамият | 14:38 / 20.01.2025
8006
1 дақиқада ўқилади

Боғчада болаларга кобра билан томоша кўрсатилди

Ички ишлар органлари томонидан ҳолат қачон ва қаерда содир этилгани аниқлаштирилмоқда. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олган. 

Фото: Болалар омбудсмани

Ижтимоий тармоқларда болалар боғчасида заҳарли илонлар билан томоша қўйилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларга Ўрта Осиё кобралари билан томоша уюштирилган. Бунда боғча маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаган.

“Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан мазкур ҳолат қачон ва қаерда содир бўлганини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш масаласи ҳал этилади”, дейилади Болалар омбудсмани муносабатида.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида ҳам икки фуқаро тегишли рухсатномасиз таълим муассасаларида пул эвазига Қизил китобга киритилган бўғма илон томошасини ўтказгани аниқланган эди. Ўшанда ноқонуний сақланган йўлбарс питони ҳужжатлаштирилиб, вилоят Экология бошқармасига топширилганди.

Мавзуга оид