Жаҳон | 13:48 / 01.02.2025
5597
2 дақиқада ўқилади

Кремл Трамп таҳдидларидан кейин «БРИКС валютаси» ғоясидан узоқлашди

БРИКС умумий валюта ҳақида эмас, балки қўшма сармоявий платформаларни муҳокама қилмоқда, деди Дмитрий Песков. Аввалроқ АҚШ президенти БРИКС мамлакатларига доллардан воз кечгани учун 100 фоизлик божлар жорий этиш билан таҳдид қилганди.

Фото: Getty Images

БРИКС мамлакатлари ягона валюта яратиш масаласини муҳокама қилмаяпти. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 31 январ, жума куни АҚШ президенти Доналд Трампнинг халқаро тўлов воситаси сифатида АҚШ долларидан воз кечганлик учун 100 фоизлик божлар жорий этиш бўйича таҳдиди фонида маълум қилди.

«БРИКС умумий валюта яратиш ҳақида гапирмаяпти. БРИКС учинчи мамлакатларга сармоя киритиш, ўзаро инвестициялар ва ҳоказоларга имкон берадиган янги қўшма инвестиция платформаларини яратиш ҳақида гапирмоқда», деб тушунтирди Кремл. Песков экспертларни БРИКС кун тартибини Оқ уй раҳбарига «батафсилроқ» тушунтиришга чақирди.

АҚШ президенти БРИКСга таҳдид қилди

Трамп 30 январ куни яна БРИКС мамлакатларига 100 фоизлик божлар жорий қилиш ва агар улар АҚШ долларидан халқаро тўлов воситаси сифатида воз кечишса, АҚШ бозорини йўқотиши эҳтимоли билан таҳдид қилди. Оқ уй раҳбари ушбу мамлакатлардан БРИКСнинг янги валютасини яратмаслик ёки доллар ўрнини босувчи бошқа валютани қўллаб-қувватламаслик мажбуриятини талаб қилди. Республикачилар биринчи марта 2024 йилнинг ноябрида БРИКСга юқори тарифлар қўйиш билан таҳдид қилган эди.

Айни пайтда, Ҳиндистон Трампнинг сўзлари фонида, халқаро тўлов воситаси сифатида долларни алмаштиришни режалаштирмаганини таъкидлади. «Доллар масаласида, дедолларизация масаласида, бизнинг ташқи ишлар вазиримиз бизда бундай сиёсат ёки стратегия йўқлигини аниқ айтди», — дея Ню-Деҳлидаги ТИВ вакилининг сўзларидан иқтибос келтирган Reuters.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти