Марказий банк карталар ҳақида юборилаётган SMS хабарлар бўйича изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда тижорат банклари томонидан фуқароларга тегишли банк карталари ҳақида SMS хабарлар юборилаётгани ҳақида маълумот тарқалди. Марказий банк ҳолат бўйича изоҳ берди.

Фото: Kun.uz
Ушбу SMS хабарлар тижорат банклари томонидан Марказий банкнинг тегишли кўрсатмасига мувофиқ фуқароларни уларнинг номига расмийлаштирилган банк карталари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида юборилмоқда.
SMS хабарларда келтирилган банк карталари рақамлари ахборот хавфсизлиги ҳамда киберхавфсизлик талабларидан келиб чиқиб, қисман беркитилган тарзда акс эттирилган.
“Фуқаролар SMS хабарларда қайд этилган банк карталари уларнинг номига расмийлаштирилганлиги билан боғлиқ бирор тушунмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат қилиб, ҳолатга аниқлик киритишлари ҳамда фойдаланмаётган банк карталарини ёпишлари тавсия этилади”, дейилади хабарда.
Анъанавий усулда банк картаси очишдан ташқари фуқаролар номига банк карталари (хусусан, виртуал банк карталари) фирибгарлар томонидан ҳам очилиши мумкин.
Бунда банк мобил иловаларидаги фуқаро шахсий кабинети эгалланиши оқибатида ёки фуқаронинг ўзи банк мобил иловасида рўйхатдан ўтиш орқали расмийлаштирилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Мавзуга оид

07:15 / 24.07.2024
Талабалар, ногиронлиги борлар ва уруш қатнашчиларининг шахсий гувоҳномалари ижтимоий картага алмаштирилади

08:10 / 17.06.2024
Тошкентда ўзганинг пластик картасидан 110 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди

08:31 / 06.04.2024
SMS орқали сохта ҳавола жўнатиб, танишининг пулини ўзлаштирган аёл ушланди

16:54 / 27.03.2024